

"Одамлар унинг "Юнайтед"дан кетишини башорат қилаётганди. Уларнинг орасида мен ҳам бор эдим. 1:6 ҳисобидаги мағлубиятдан кейин уни ҳеч ким АПЛ пешқадамлиги даражасига олиб чиқишини тасаввур ҳам қила олишмаганди. Унга ташаккур билдириш керак.
Оле ўзига юз фоиз ишонади. Унга атрофида бўлаётган воқеалар ҳам қизиқ. Ўз ишига содиқ, мана у айни дамда меҳнатининг мевасини тотмоқда.
Унинг "Юнайтед"даги фаолияти юқори чўққиларга чиқишини истайман. У ушбу клубдаги мен учун энг азиз инсон. У Норвегиянинг янги қаҳрамони. Унга ҳеч қандай ортиқча гаплар бўлмаслиги керак", - деди Риисе.



