"Рейнжерс"нинг "Наполи"га қарши баҳси бир кун кейинга кўчирилди

Оқил Абдубарноев
11 сен 2022, 22:27
УЕФА Чемпионлар лигаси доирасида сешанба куни бўлиб ўтиши режалаштирилган "Рейнжерс" — "Наполи" учрашуви чоршанбага кўчирилди.

Қарор Британия қироличаси Елизавета II нинг вафоти муносабати билан қабул қилинди, бу полиция чекловларига олиб келди.

Натижада УEФА "Наполи" мухлислари чоршанба кунги ўтказиладиган тўқнашувда иштирок эта олмаслигини ва спорт адолати нуқтаи назаридан "Рейнжерс" мухлислари келаси ой Неаполда бўлиб ўтадиган жавоб учрашувига ташриф буюрмаслигини маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, "Рейнжерс" гуруҳ босқичининг 1-турида "Аякс"га 0:4 ҳисобида ютқазди. "Наполи" эса ўз майдонида "Ливерпул"ни 4:1 ҳисобида таслим этди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›