"Реймс" муддатидан аввал чемпион бўлиб, олий лигага чиқди ва уни жуда чиройли нишонлади (+ФОТО)

Aslanov Jasurbek
21 апр 2018, 15:32
20 апрель куни "Реймс" ўз уйида "Аяччо"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва Давид Гийон жамоаси Франциянинг иккинчи даражали лигаси чемпионига айланди.

Мавсум якунланишига 5 тур қолганида "Реймс" яқин таъқибчисидан 13 очкога узоқлашди, бироқ жамоанинг захирасида битта ўйин бор.

Шундай қилиб, "қизил-оқлар" келаси мавсумни Франциянинг олий лигасида бошлайди. "Реймс" мамлакатнинг олти карра чемпиони ҳисобланади, аммо сўнгги марта ушбу муваффақият 1961/62 мавсумда қайд этилган.








Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia