Республикада фаолият бошлаган академиялар мақоми ўзгаради, энди улар Вазирликка қарайди

Aslanov Jasurbek
6 дек 2019, 15:36
Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг футболга оид фармони эълон қилинди.

Унга кўра, 2018 йил фаолият бошлаган футбол академияларининг номига ўзгартириш киритилди. Энди улар футбол маҳорат мактаблари деб аталади. 


Фармоннинг 4-банди қуйидагича кўриниш олган:


Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг:


профессионал футбол клублари қошидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган болалар-ўсмирлар футбол мактаблари негизида Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари (кейинги ўринларда – футбол маҳорат мактаблари) ҳамда болалар ва ўсмирлар спорт мактабларини ташкил этиш;


Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда аҳоли сонидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган қўшимча футбол маҳорат мактабларини ташкил этиш;


Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги болалар ва ўсмирлар футбол академияларини футбол маҳорат мактаблари этиб қайта ташкил этиш ва уларни Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига ўтказиш;


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia