

28 ёшли футболчининг сўзларига кўра, унинг келажакдаги устувор мақсади — "Барселона" сафида қолиш. Шу билан бирга, Рэшфорд мотивацияси фақат Каталонияда қолиш истаги билан чекланмаслигини таъкидлади. Унга энг катта туртки — ғалабалар ва совринлар қўлга киритиш истаги.
"Мен ростдан ҳам "Барселона"да йўлимни давом эттиришни истайман. Бу муҳим мақсад, аммо янада муҳими — ғалаба қозониш. Мен ҳар куни имкониятимнинг энг юқори чегарасида ишлаяпман, чунки бу жамоа совринлар учун яратилган. "Барселона" — катта мақсадларга эга улуғ лойиҳа", – деди ҳужумчи.
Рэшфорд "Барселона"га 2025 йилнинг ёзида қўшилган. У жорий мавсум барча мусобақаларда 24 ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.



