Рэшфорд фаолиятидаги энг яхши мавсумни ўтказмоқда

"Манчестер Юнайтед" футболчиси Маркус Рэшфорд АПЛ 19-турида "Ньюкасл" дарвозасини ишғол қилди.

Бу 22 ёшли ҳужумчининг Англия чемпионати жорий мавсумидаги 11-голига айланди. Давом этаётган мавсум Рэшфорднинг фаолиятидаги энг яхшисига айланди.

Англия терма жамоаси ҳужумчиси АПЛнинг олдинги мавсумларида қайд этган натижалар билан танишинг. 

АПЛ-2016/2017 - 32 учрашувда 5 гол.

АПЛ-2017/2018 - 37 учрашув 7 гол.

АПЛ-2018/2019 - 33 учрашув 10 гол.

АПЛ-2019/2020 - ҳозирча 19 учрашувда 11 гол.


Манба: Opta Sports