Регилон – АПЛдаги 1000-автогол муаллифи
20 май 2021 01:23
Янгиликлар
Регилон – АПЛдаги 1000-автогол муаллифи
"Тоттенхэм" Англия Премьер-лигаси 37-турида ўз майдонида Бирмингем клуби "Астон Вилла" билан беллашди.
Меҳмонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан тугаган ушбу ўйинда АПЛ тарихидаги юбилей автогол урилди.
20-дақиқада "шпорлар" ҳимоячиси Серхио Регилон ўз дарвозасини ишғол этиб қўйди ва бу орқали АПЛ тарихидаги 1000-автогол муаллифига айланди.


Ушбу натижа қайд этилиши учун 10 483 кун керак бўлди. АПЛ тарихидаги биринчи автогол эгаси Марк Кроссли саналади. "Ноттигем Форест" посбони 1992 йилнинг августида ўз дарвозасига гол урган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар