Ребични тўхтатиб бўлмаяпти

Mirjalol Normatov
23 фев 2020
"Милан" форварди Анте Ребич А Сериянинг 25-тури доирасида "Фиорентина" дарвозасини ишғол қилди.

Бу хорватияликнинг лиганинг сўнгги олти ўйинидаги олтинчи голи бўлди. Шунингдек, Анте барча турнирлардаги сўнгги 4 ўйиннинг барчасида рақиблари дарвозасига йўл топа олмоқда.

Қайд этиш керак, 26 ёшли ҳужумчи бунга қадар "Милан" учун бирорта гол ура олмаганди. Ундан ташқари, Италия кубоги доирасида "Ювентус" постини ишғол қилганди.

У ёзда "Айнтрахт"дан сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олинганди.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Goal