"Реал"нинг ёздаги трансфер режалари маълум бўлди

Aslanov Jasurbek
8 мар 2019, 12:55
"Реал" раҳбарияти кучайтириш керак бўлган позицияларни аниқлаб олди.

Клуб ёзги трансфер ойнасида барча харидларни амалга оширишга уриниб кўради.

"Қаймоқранглилар" босслари Рафаэль Варан, Альваро Одриосола, Марко Асенсио, Тони Кроос, Иско ва Гарет Бэйл ўрнини эгаллай оладиган футболчиларни сотиб олмоқчи.

"Реал"нинг трансфер мақсадлари

1. Марказий ҳимоячи

2. Чап қанот ҳимоячиси

3. Икки нафар хавбек

4. Ҳужумчи

"Реал"нинг баъзи футболчилари жамоани ёзда тарк этишади, аммо клубдагилар уларни арзонга бериб юбормоқчи эмас. "Қироллик клуби"дагилар таркибга ёшларни жалб қилиш ниятида.

"Реал" иложи борича тезроқ номзодларни аниқлаб, ёзги трансфер ойнасида харидларни амалга оширмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›