

Бир неча кун олдин “Реал”нинг собиқ президенти Лоренсо Санс коронавирусдан вафот этганди. Унинг ўғли Пако ҳам ушбу вирусни юқтириб олгани маълум бўлди. Кичик Санс айни дамда Мадриддаги шифохоналардан бирига жойлаштирилган.
Маълумот учун, 47 ёшли Пако аввалроқ “Гранада” клубида президент бўлган.



