
Клуб делегати ўқиб эшиттирган расмий маърузада, клубнинг фақатгина банклар олдидаги қарзи айтиб ўтилган эди. Бироқ “Қироллик клуби”нинг умумий қарзи 541 миллион еврони ташкил этади.
Ушбу маблағ клубнинг футболчилар, бошқар клублар, давлат ва бизнес-ҳамкорлари олдидаги қарзларидан келиб чиқиб кўрсатилган.
Бундай катта қарз клуб оладиган фойдага салбий таъсир кўрсатмай қолмайди. Агар сўнгги йилларни олиб қарайдиган бўлсак, клубнинг фойда динамикаси йилига 12% дан ошиб борган бўлса, бу кўрсатгич ўтган йили атиги 1% ни ташкил этган.