"Реал"нинг либослар дўкони тунаб кетилди

Mirjalol Normatov
20 авг 2021
19 август тонгида "Реал" клубининг расмий либослар дўкони ўғрилар томонидан тунаб кетилган.

"Marca" хабарига кўра, ўғрилар учта машинани ўйин либослари, экипировкалар ва бошқа турли хил қиммат кийимлар билан тўлдириб, номаълум жойга яширинган.

Айни дамда полиция видеокамералар орқали тушган ёзувларни ўрганиб чиқишмоқда. Ўғриликда ишлатилган машиналар қидирувга берилган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда "Сантьяго Бернабеу" таъмирланмоқда ва бу ишлар 2022 йил якунланиши кутилмоқда.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca