“Реал”нинг 2 футболчиси “Эспаньол” қарши сафардаги баҳсни ўтказиб юборади

Eldor Akmurzayev
25 июн 2020, 21:55
Лука Модрич ва Ферлан Менди Испания чемпионати 32-тури доирасида “Эспаньол” билан ўтадиган учрашувда қатнашмайди.

Иккала футболчи ҳам ўтган ўйинларда йиғилиб қолган сариқ карточкалар туфайли дисквалификация қилинди.

Шунингдек, 28 июнь куни Каталониядаги ўйинда Лукас Васкес, Лука Йович ва Начо Фернандес ҳам мадридликларга ёрдам бера олмайди.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Marca

Сўнгги янгиликлар

Барча ›