"Реал"га қайтган Зидан илк машғулотини ўтказди

Aslanov Jasurbek
13 мар 2019
"Реал" бош мураббийи Зинедин Зидан жамоа билан машғулот ўтказди.

Машғулот 13 март куни бўлиб ўтди. Бу франциялик мутахассиснинг "Қироллик клуби"га қайтганидан сўнг ўтказган илк машғулоти бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Зидан 2016-2018 йилларда "Реал"ни бошқарган эди. 11 март куни мутахассис жамоага қайтди. У "Қироллик клуби"да Сантьяго Солари ўрнини эгаллади.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: realmadrid.com