

Учрашувнинг 10-дақиқасида "Реал" ҳимоячиси Начо гол уриб ҳисобни очди. Шу тариқа, "Қироллик клуби" барча мусобақаларда кетма-кет 62-учрашувда гол уришга эришиб рекорд қайд этди. Бундан олдинги рекордчи кетма-кет 61та ўйинда тўп киритган "Бавария" эди.




