

Мадрид клуби раҳбарияти коронавирус пандемияси туфайли келаси мавсум учун режалаштиришни олдиндан бажариб бўлди.
Дастлаб, мадридликлар хўжайинлари мавсум якунига қадар кутишни ва Зиданнинг натижаларига қараб у тўғрисида қарор қабул қилишни режалаштиришган эди.
Аммо, энди ҳар қандай ҳолатда ҳам Зидан келаси мавсумда "Реал"ни бошқаради ва унинг мураббийлар штаби Ла Лиганинг 2020/21 йилги мавсуми учун тайёргарликни бошлашмоқда.



