"Реал" ярим ҳимоячиси жароҳат олди

Mirjalol Normatov
3 авг 2021, 22:24
"Реал" расмий сайти Тони Крооснинг лазаретга тушиб қолганини маълум қилди.

Унга кўра, футболчининг сон қисми юқори соҳаси мушакларида жароҳат аниқланган. Маълумки, деярли ҳар бир спортчида бу жой билан доимий муаммолар бўлиб туради.

Клуб ҳозирча футболчининг қачон сафга қайтишини маълум қилмаган. Аммо германиялик ЛаЛиганинг стартини ўтказиб юбориши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Кроос Евродан кейин термадаги фаолиятини якунлади ва бор эътиборини клуб фаолиятига қаратади.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: realmadrid.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›