

17 ёшли футболчини ватанида янги Неймар деб ҳисоблашмоқда. Бу футболчи хизматларига "Барселона" ҳам қизиқиш билдирмоқда, шу сабабли "Қироллик клуби" "Сантос" собиқ форварди Неймарга ўхшаш воқеа содир бўлмаслиги учун бор кучини ишга солмоқчи.
Айни дамда Винисиус Жуниорнинг шартномадаги бадал пули 30 млн. евро. Футболчи ва клуб ўртасидаги битим 2019 йилнинг ёзида якунига етади.



