

Кот-д’Ивуар терма жамоаси ўйинчисининг шартномаси жорий мавсум сўнггига қадар мўлжалланган, ҳали унинг узайтирилиши бўйича муаммо бор.
Янги шартнома имзоланиши хавбекнинг маош бўйича талаби сабаб деярли имконсиз, шунинг учун вазиятни диққат билан "Реал" кузатмоқда. Аммо, Кессье билан келишишга уринадиган мадридликлар ПСЖ томонидан катта рақобатга дуч келишади.
24 ёшли футболчи жорий мавсум А Серия доирасидаги 9та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол уришга эришди.



