

Ҳозирча ҳисоб 2:1. Беллашувнинг 3-дақиқасида Жошуа Киммих ҳисобни очган бўлса, 11-дақиқада Карим Бензема мувозанатни тиклади. Иккинчи бўлим бошида эса яна ўша Бензема жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Шу тариқа, мадридликлар еврокубокларда ўз майдонларида кетма-кет 42чи ўйинда гол уришди. Бу 1961 йилдан 1984 йилгача "Тоттенхэм" ўрнатган рекорд такрорланди дегани.

Қизиғи, ўшанда "Тоттенхэм"нинг серияси 1985 йилнинг мартида "Реал"га қарши ўйин (0:1)да тўхтаган эди.



