

Винисиус Жуниор 15-дақиқада ҳисобни очди. Жорже Де Фрутос 49-дақиқада ҳисобни тенглаштирди. Пате Сисс 80-дақиқада Дани Себальосга нисбатан ишлатган ўта қўпол ҳаракати учун майдондан четлатилди. Ўйининг 90+10 дақиқасида Килиан Мбаппе белгиланган 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантирди ва "қироллик клуби"га қийин ўйинда ғалаба тақдим этди. Шунингдек, 90+13 дақиқада Пеп Чаварриа ҳам қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.
"Реал" 22-турдан сўнг 54 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда, етакчи "Барселона" билан орадаги фарқ 1 очкони ташкил этмоқда.
1 фев 2026, 18:00
Real Madrid — Rayo Vallecano

2 – 1
Тугади





