UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  1 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

«Реал» раҳбарияти Шаҳрам Ғиёсов билан алоқага чиқди Янгиликлар

«Реал» раҳбарияти Шаҳрам Ғиёсов билан алоқага чиқди

Бокс бўйича Рио—2016 Олимпиадасида кумуш медални қўлга киритган Шаҳрам Ғиёсовга «Реал» вакиллари миннатдорчилик изҳор қилди.

Бу ҳақда боксчи News Arena газетасига берган интервьюсида таъкидлаб ўтган.

Тадбиркор Бекзод Ортиқов газетанинг 15 декабрь куни чоп этилган сонида Шаҳрам Ғиёсовга мурожаат қилиб, Криштиану Роналдунинг гол нишонлаш услубидан фойдаланиши унга футболчининг ўзи билан суҳбатлашиш имконини бергани ёки йўқлигига қизиққан.

«Шахсан Роналду билан суҳбатлашишнинг имкони бўлмади. Мадриднинг ‘Реал’ клуби вакиллари алоқага чиқишди», — деб айтиб ўтган Шаҳрам Ғиёсов.

«Жамоамиз аъзосига тегишли услубни энг нуфузли мусобақа — Олимпиадада қўллаб, бизга бўлган ҳурматингни намойиш этдинг. Бундан жуда бахтиёрмиз. Ўйлаймизки, сен билан учрашиш насиб этади. Бу йўлда имкониятни ишга соламиз», — деб «Реал» томони Шаҳрам Ғиёсовга миннатдорчилик билдирган.

Шаҳрам Ғиёсов, шунингдек, футболни яхши ўйнай олишига ойдинлик киритган.

Боксчи саволга жавобида «Реал»дан ким ва қачон алоқага чиққанига ойдинлик киритмаган. «Реал» томонидан билдирилган фикрлар телефон орқали суҳбатда айтилганми ёки маткуб сифатида ёзилганми маълумот берилмаган.

TAS-IX эмас

Рейтинг: +61   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика