

"Marca" хабарига кўра, раҳбарият 34 ёшли футболчи яна бир бор термадан жароҳат билан қайтмаслигини исташмоқда. Ўтган сафар Модрич термадан жароҳати билан қайтган ва 2 ҳафтани ўтказиб юборганди. Жамоада эса ярим ҳимоячилар камайиб кетганди.
Октябрь ойида Хорватия термаси Евро саралаши доирасида Венгрия ва Уэльс каби термалар билан баҳс олиб боради.



