

Соғлиги билан муаммолар туфайли Тибо Куртуа, Серхио Рамос, Тони Кроос ва Винисиус Жуниор учрашувда иштирок этмайди. Мураббийлар штаби қарорига кўра, Серхио Регилон, Браим Диас ва Мариано Диас таркибга киритилмади.
Қайднома
Дарвозабонлар: Навас, Лука Зидан, Альтубе.
Ҳимоячилар: Карвахаль, Вальехо, Варан, Начо, Марсело, Одриосола.
Ярим ҳимоячилар: Модрич, Касемиро, Вальверде, Льоренте, Асенсио, Иско, Себальос.
Ҳужумчилар: Бензема, Бэйл, Васкес.
"Леганес" - "Реал" учрашуви 15 апрель куни бўлиб ўтади.



