"Реал" Погба борасида таклиф тайёрламоқда

Mirjalol Normatov
10 ноя 2019
"AS" хабарига кўра, "Реал" "Манчестер Юнайтед" футболчиси Поль Погба борасидаги ғояларини сўндирмоқчи эмас.

"Реал" бир неча бора бўлган омадсиз уринишлардан сўнг ҳам франциялик борасида янги таклиф тайёрламоқда.

Айтилишича, "галактикос" раҳбарияти 80 миллион евро ҳамда Хамес Родригесни манкунианликларга таклиф қилмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ёзда МЮ ўз футболчисини 165 миллион еврога ҳам сотмаганди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: AS