"Реал" ўз ярим ҳимоячисини "Арсенал" ва "Интер"га сотмади

Aslanov Jasurbek
8 июн 2017
"Арсенал" ва "Интер" "Реал"га ярим ҳимоячи Хамес Родригес борасида таклиф билдиришди.

"Галактикос" раҳбарияти икки клубга ҳам рад жавобини берди, чунки улар "Реал" сўраган 80 млн. евродан камроқ нарх таклиф қилишди.

Олдинроқ Колумбия терма жамоаси футболчиси ўз агенти Жорже Мендешдан унга янги клуб топишни сўрагани эълон қилинганди.

Сўнгги мавсум Хамес Родригес "Реал" сафида 22 та учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли пас берди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: El Chiringuito TV