"Реал" Оскар Родригесга нарх белгилади

Alisher
21 май 2020, 15:36
Мадридликлар истеъдодли ярим ҳимоячини қўйиб юборишга тайёрлар.

"Реал" жорий мавсум "Леганес"да ижара асосида ўйнаётган Оскар Родригесга 20 миллион евро миқдорида нарх белгилади.

21 ёшли ўйинчига "Вулверхэмптон", "Лацио" ва "Шальке" клублари даъвогарлик қилмоқда.

Оскар Родригес жорий мавсум "Леганес" либосида 28та ўйинда майдонга тушиб, 7та гол ва 2та ассист қайд этган.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›