"Реал" Неймар ва Стерлинг учун 300 млн фунт сарфлашга тайёрми?

Tolibjon Qosimov
16 мар 2019, 19:13
"Реал" янги бош мураббий Зинедин зидан қўлостида ёзги трансферларни белгилаб олди.

Бу ҳақда "The Mirror" нашри хабар берди. Манбанинг маълумотига кўра, мадридликлар "Манчестер Сити" вингери Раҳим Стерлинг ва ПСЖ ҳужумчиси Неймарни харид қилмоқчи.

Қўшимча қилинишича, Зидан Стерлингни 2015 йилдаёқ Мадридда кўрмоқчи бўлган.

Агар "Реал" ҳар иккала ўйинчи билан келишувга эриша олса, "қаймоқранглилар" тахминан 300 миллион фунт атрофида пул сарфлашларига тўғри келади.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: The Mirror