"Реал" Начо билан шартномани узайтиради

Aziz Tukhtamuradov
3 июн 2021, 18:24
"Реал" ҳимоячи Начо Фернандес билан шартномани узайтиради.

Манбанинг хабарига кўра, 31 ёшли испаниялик билан янги шартнома 2024 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланади.

Начо "Реал" тарбияланувчиси ҳисобланади.

Футболчи 2020/21 йилги мавсум жамоа либосида 33та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол ва 1та ассист қайд этди. Унинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг июнь ойи сўнггига қадар мўлжалланган.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: ABC.es.

Сўнгги янгиликлар

Барча ›