Начо Карвахаль ҳақида: "Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси"

Alisher
3 июн 2024, 01:23
Начо Фернандес Даниэль Карвахалнинг ўйинини юқори баҳолади.

"Реал" бугун Мадридда Чемпионлар лигасидаги ғалабага атаб парад уюштирмоқда. "Реал" турнир финалида "Боруссия" (Дортмунд)ни мағлуб этди. Карвахаль эса бурчак зарбасидан сўнг 73-дақиқада гол урди.

"Замонанинг ва барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси", – деди "Реал" сардори Карвахалга атаб.

"Одамлар бизга мухлислик қилмоқда, улар биз фантастик иш амалга оширганимизни билишади", – дейди Карвахаль.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: Marca