

Маълумотларга кўра, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан клуб билан шартномани 2020 йилнинг ёзигача узайтиради.
Франциялик мутахассис ва клуб президенти Флорентино Перес янги битим борасида келишувга эришишди ва у яқин вақт ичида имзоланади. Зидан ва "Реал" ўртасидаги амалдаги шартнома 2018 йилда якунланади.
Зидан 2016 йилнинг январидан "Реал"ни бошқара бошлади ва биринчи мавсумидаёқ Чемпионлар лигаси ғолибига айланди.


