"Реал" Мбаппе билан ишни "пишитиб" қўйган

7 июл 2017, 09:40
"Реал" клуби раҳбарияти "Монако" юлдузи Килиан Мбаппе билан келишувга эришди, дея хабар бермоқда "Marca" нашри.


Килиан Мбаппе "Реал"га таклиф этилган ва футболчига клуб қароргоҳи таништирилган. "Реал" Мбаппе билан шахсий келишув борасида ҳам гаплашган. Агарда ушбу трансфер амалга ошса, Мбаппе йилига 6-7 миллион евро ишлаб топади. Футболчи ва унинг оиласи билан клуб президенти Флорентино Перес ҳамда бош мураббий Зинедин Зидан учрашган.


"Реал" ҳозирча Мбаппе борасида расмий таклиф жўнатмаган. Мадридликлар Альваро Моратани сотиб бўлишгач "Монако"га Мбаппе борасида таклиф билан чиқишмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›