

"Реал" шу тариқа ғалабали сериясини давом эттирди.
Барча мусобақаларни инобатга олсак, "Реал" мавсумдаги тўққиз беллашувнинг барчасида ғалаба қозонди.
Серияга Испания чемпионатидаги 6 ғалаба, 2 та – Чемпионлар Лигасида ва Европа Суперкубоги учун бўлган баҳс киради.
Карло Анчелотти шогирдлари кейинги ўйинини 2 октябрь куни "Осасуна"га қарши ўтказади.



