

Коронавирус тарқалганидан кейин улар билан иш ҳақини 10 фоизга қисқартириш ва мусобақалардаги ғолиблик учун тўланадиган бонус пулларидан врз кечиш борасида келишиб олинган, деб хабар қилди Marca.

Бу шартларни Серхио Рамос бошчилигидаги футболчилар ҳам қабул қилишган, чунки улар коронавирус пандемияси давридаги молиявий инқироз ҳолатидан хабардорлар.
Маълумот учун, "қироллик клуби" Ла Лига 33-туридан кейин турнир пешқадами бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги "Барселона" билан орадаги фарқ 4 очкони ташкил қилади.



