

Томонлар музокараларга киришишди ва битимни икки йилга узайтиришни муҳокама қилишмоқда. Амалдаги битим 2023 йилнинг ўрталарига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ Кроосга "Ливерпуль" ва "Манчестер Сити" қизиқаётгани борасида хабарлар янграган эди.
Немис испан грандида 2014 йилнинг июлидан бери ўйнайди. 31 ёшли хавбек жорий мавсум 2та ўйинда майдонга тушди.



