"Реал" Кейлор Навас билан шартномани узайтиришга яқин

Tolibjon Qosimov
27 июл 2018, 11:22
"Реал" дарвозабони Кейлор Навас жамоа билан шартномасини яна 2 йилга узайтириши мумкин.

"La Nacion"нинг хабар беришича, 31 ёшли кипер 2022 йилгача шартнома имзолаши мумкин, амалдаги келишув эса 2020 йилгача кучда бўлади.

Олдинроқ, Навас "Реал"ни тарк этиши мумкинлиги хабар қилинган эди. Аммо, янги бош мураббий Хулен Лопетеги билан суҳбатдан сўнг Кейлор Мадридда қолишга қарор қилган.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: La Nacion