

Мадрид клуби трансфери 45-50 миллион евро эвазига амалга ошадиган 25 ёшли бразилиялик билан шартнома имзолаш имкониятини ўрганмоқда.
Қайд этиш керакки, ҳужумчи "Реал" спорт менежменти ва бош мураббийи Карло Анчелоттига жуда ҳам ёқади.
Жезус ўтган мавсум "Манчестер Сити" таркибида барча мусобақаларда 41та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол ва 11та ассист қайд этди.



