"Реал" иштирокидаги ўйинлар — испан телевидениясида энг оммабопи

Omonjon To`xtamirzayev
28 июл 2018, 16:08
Ўтган мавсум якунларига кўра, испаниялик телетомошабинлар энг кўп мурожаат қилган клуб бу Мадриднинг "Реал" клуби бўлди.

2017/18-йилги мавсум давомида "галактикос" умумий ҳисобда 137 млн телетомошабинлар аудиториясини тўплай олди. Бундай кўрчаткичлар Havas Sports томонидан аниқлаб борилади ва натижлара Palco23 порталида эълон қилинган.

Пойтахт жамоаси Чемпионлар Лигасида бу мавсум ҳам зафар қучди, ҳамда телеаудитория борасида ҳам Ла Лига ва Чемпионлар Лигаси рекордини қайд этди (47,09 млн ва 63,45 млн ўтган мавсум давомида).

Эътиборлиси, Испанияда Ла Лига баҳслари телерейтинги Чемпионлар Лигасига қараганда юқорироқ (197 млн - 112 млн). Ўртача испан клублари иштирокидаги ўйинлар телеаудиторияси 521 минг томошабин эътиборини тортди.

Чемпионлар Лигаси финалида "Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги тўқнашув клублар миқёсида энг кўп томошабин тўплаган ўйин бўлди - 9,29 млн испанияликлар.

Ўхшаш янгиликлар


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: sports.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›