"Реал" Гвардиол учун курашга қўшилишга тайёр

Alisher
30 дек 2022
"Реал" "Лейпциг" ҳимоячиси Йошко Гвардиолга қизиқмоқда.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар бермоқда. Хорват ЖЧ-2022да порлади ва ўз жамоасига турнирнинг бронза медалларига эга чиқишда ёрдам берди.

"Реал" Гвардиол учун бозор нархини тўлашга тайёр, клуб нарх борасида ким биландир пойгада иштирок этмоқчи эмас.

Хорватиялик ҳимоячига "Челси", "Манчестер Сити" ва "Манчестер Юнайтед" клублари катта қизиқиш билдирмоқда.


AlisherМуаллиф
Манба: footballhd.ru