

Бразилиялик 50-дақиқада гол урди, сўнгра уни бурчак байроғи ёнида провокацион рақс билан нишонлади. Марказга қайтаётганда рақиб ўйинчиси Жанлука Престианни томонидан бирор сўзларни эшитиб, ҳакамга югуриб бориб, ирқий ҳақорат ҳақида хабар берди.
Мбаппе шеригини қўллаш учун ижтимоий тармоқда қуйидагиларни ёзди:
"Рақсга туш, Вини, ва ҳеч қачон тўхтама. Ҳеч ким бизга нима қилиш мумкин, нима қилиш мумкин эмаслигини айтишга ҳақли эмас", - деб ёзиб қолдирган Мбаппе.



