"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи

Sherzod Nurmatov
25 сен 2025, 14:39
"Реал" "Арсенал" ҳужумкор ярим ҳимоячиси ва сардори Мартин Эдегорни кузатиб бормоқда.

Бу маълумотни инсайдер Экрем Конур ошкор қилди.

"Реал" кутилмаган юриш қилиб, "Арсенал"дан Эдегорни сотиб олиши мумкин", – деб ёзди журналист ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

26 ёшли норвегиялик футболчи жорий мавсум Англия Премьер-лигасининг 4 учрашувида қатнашди.

Эдегорнинг "Арсенал" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt маълумотларига кўра, хавбек 85 миллион еврога баҳоланган.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: x.com/Ekremkonur

Сўнгги янгиликлар

Барча ›