

Мадридликлар "Бенфика"дан Альваро Каррерасдан ташқари "Байер"нинг чап қанот ҳимоячиси Алекс Гримальдо трансферини кўриб чиқмоқда.
"Мадрид"ни жорий мавсум якунлангач, немис клубини тарк этадиган Хаби Алонсо бошқариши кутилмоқда.
Қайд этиш керакки, Гримальдо "Барселона" тарбияланувчиси ҳисобланади.
Ҳимоячи жорий мавсум Бундеслигада 31 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урган ва 7 та голга ҳаммуаллифлик қилган.



