

"Қироллик клуби" 15 июнга қадар "Арсенал"нинг қарорини кутади, деб хабар беради "Mirror".
Айни дамда "Реал" габонлик ҳужумчи билан шартнома имзолашни энг юқори ўринга қўймоқда. Форварднинг "Арсенал" билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади. Томонлар буни узайтириш борасида келиша олишмаяпти.
Ушбу мавсумда Обамеянг "Арсенал" таркибида 32 ўйинда қатнашди. 30 ёшли ҳужумчининг ҳисобида 20 гол бор.



