

Шунингдек, мадридликлар юбилей 100-титулини қўлга киритди ва бундай натижага эришган қитъадаги илк клуб бўлди. “Реал”нинг энг яқин таъқибчиси “Барселона” ҳисобланади. Улар ҳисобида 98 та соврин бор.
Улардан кейинги ўринларда эса қуйидагилар бормоқда: “Бавария” (82), “Ювентус” (70), “Ливерпуль” (68), “Манчестер Юнайтед” (66), “Милан” (49), “Арсенал” (48), “ПСЖ” (45) ва “Интер” (43).



