

"Daily Star" хабарига кўра, футболчининг агенти Мино Райола французнинг трансфери борасидаги музокараларни давом эттирмоқда. Агент МЮ раҳбарларини футболчини сотиб юборишга кўндиришга уринмоқда.
Футболчининг трансфери 100 млн евро бўлиши мумкин. Олдинроқ Погба "Барселона"да 8-рақамни танлаб қўйгани борасида маълумотлар тарқаганди.



