UZ

Сўнгги янгиликлар

01:50Лэмпард кетма-кет иккинчи ой энг яхшиси бўлди  0 01:24АПЛ топ-клублари "Лейпциг" вингерига қизиқмоқда  0 00:50Давид Сильва Гвардиоланинг ягона камчилигини айтди  1 00:16Оскар футболчилик фаолиятини якунлади  2 23:53Флик: "Рэшфорд захирада қолдими, демак, таркибда энг яхшилар ўйнамоқда"  2 23:32"Алавес"га қарши ўйин олдидан "Реал"да муаммолар кўп  4 23:10Салоҳ қайтди!  8 22:46"Интер Майами" жаҳон чемпионини сотиб олди  2 22:15"Бунёдкор" янги мавсум олдидан икки легионер олиши мумкин  0 21:54Пол Мерсон: "У ҳужумда ўйнар экан, "Арсенал" чемпион бўлмайди"  4 21:35"Бунёдкор" Абдусаломов билан шартномани узайтирди  0 21:21Арне Слот: "Салоҳнинг "Интер" билан ўйинда бўлмаслигини мен истадим"  10 20:55Ханс-Дитер Флик: "Реал" ҳақида гапиришни истамайман"  5 20:35Дитмар Хаманн: "Алонсонинг салоҳиятини йўқотиш учун 5-6 ойнинг ўзи етарли бўлди"  3 20:09Лаутаро Мартинес "Ливерпуль"га мағлубият ҳақида: "Бу адолатсизлик бўлди"  1

Равшан Ҳайдаров: "Отабек Боймуродов бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Отабек Боймуродов бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ"

20 ёшгача ўтаётган жаҳон чемпионатининг 2-тури доирасидаги Ўзбекиситон — Янги Зеландия учрашувидан сўнг терма жамоамиз бош мураббийи Равшан Ҳайдаров ўйин ҳақида фикр билдирди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун қийин ўйин бўлишини билардик. Афсуски, яна муҳим очколарни бой бердик. Лекин бизда имконият бор. Ўйин сўнгида йигитлар яратилган вазиятларни голга айлантира олди ва гуруҳдан чиқиш имкониятини сақлаб қолди. 

Янги Зеландиянинг тартибли ўйиними ёки ўзимиздаги психологик муаммоларми ғалаба қозонишга тўсқинлик қилди. Яратилган вазиятларни голга айлантириш лозим, чунки голсиз ғалабалар бўлмайди. Биринчи бўлимда кўпгина вазиятлар яратдик. Минг афсуски, уларни голга айлантира олмадик. Барча кўрсаткичлар бўйича устунликка эришдик, аммо иккита қарши ҳужум натижасида жазоландик. Рақиб жамоа хатоларимиздан унумли фойдаланишди. Шунга қарамай, иккинчи бўлимда ўйинни қутқариб қолдик. Бизда бир очко мавжуд. Кейинги ўйинда ғалаба учун ҳаракат қиламиз. 

- Иккинчи ўйиндирки, дарвозабонимизда камчиликлар кўзга ташланмоқда. Нега бошқа посбонларга имконият берилмаяпти?

- Назаримда, Отабек бошқа посбонлардан ҳар томонлама кучлироқ бўлган биринчи рақамли дарвозабонимиз саналади. Дарвозабонлар мураббийи ҳам шундай фикрда. Эҳтимол, турнир давомида бошқа посбонларга ҳам имконият тақдим этамиз. 

- Бугунги баҳсда Абдураззоқов асосий таркибда майдонга туширилди, аммо танаффусда захирага олинди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилмадингизми?

- Абдураззоқов ёмон ўйнамади. Майдонда актив ҳаракат қилди. Аммо бизга зарбалар ва голлар керак эди. Унга рақиб ҳимоячилари имкон беришмади. Шу боис, иккинчи бўлимда бошқа вариантларни қидирдик. 


Рейтинг: -35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика