Равшан Ҳайдаров МТЖ мураббийлар штабидан ўрин олди

Narzulla Saydullayev
23 июн 2015
Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди.
Миржалол Қосимовнинг ўрнига "Пахтакор" устози Самвел Бабаян терма жамоага бош мураббий бўлди.

Олинган маълумотларга кўра, терма жамоанинг янги мураббийлар штабидан Равшан Ҳайдаров ўрин олган.

Маълумот учун, Ҳайдаров яқинда Янги Зеландиядаги ёшлар ўртасидаги мундиалда Ўзбекистон U-20 термаси билан чорак финалга қадар етиб борганди.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia