UZ

Сўнгги янгиликлар

02:22Элит ОЧЛ. Саудияда голлар шоуси, Нуньеснинг бенефиси ва Ироқда супер камбэк  0 01:46Англия Кубоги. 1/8 финал жуфтликлари маълум бўлди  0 01:25"Мақсадимиз — қасос эмас, Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш!" — Арбелоа "Бенфика" билан ўйин олдидан  0 00:41Моуринью: "Эҳтимол, мен "Реал"дан истеъфога чиқарилмаган саноқли мураббийлардан биридирман"  2 00:26Каталония дербиси! "Жирона" ва "Барселона" баҳсни қандай таркибда бошлайди?  39 00:22Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси  7 23:54Расман: "Навбаҳор" икки легионер билан шартнома имзолади  4 23:40"Ўзлари симуляция қилиб, энди ахлоқдан дарс беришяпти!" — Милан мэри Кьеллини ва Дель Пьерони "ерга туширди"  3 23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  96 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  7 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  45 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  4

Равшан Ҳайдаров: "Асосийси натижа ва бунга эришдик" Янгиликлар

Равшан Ҳайдаров: "Асосийси натижа ва бунга эришдик"

Бугун бўлиб ўтган "Динамо" - "Қизилқум" (1:0) учрашувидан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари журналистлар саволларига жавоб қайтарди.
"Биз учун бугунги ўйин оғир бўлишини билар эдик. Янгиланган таркиб билан майдонга тушган ҳар икки жамоа ҳам ғалаба учун ўйнади. Биз ўз ўйинимизга таянган ҳолда ўйнадик. Уларнинг мақсади ҳам аниқ эди. Мен футболчилар ҳали бир бирини яхши тушиниб олмаганлиги учун эҳтиёткор ўйнаш кераклигини айтган эдим. Асосийси натижа ва биз бунга эришдик. Натижадан хурсандман".

"Бизни охирги тиббий кўрикдан уч нафар ўйинчимиз ўта олмади. Сайфиев, Дадашев, Маматказинларда ушбу муоммо бор. Шарофутдинов эса иккита ўйинни ўтказиб юборади. Саматов ҳам назорат учрашувида олган жароҳатидан ҳали тўлиқ халос бўлганича йўқ".

"Мени Клецков борасида аниқ хабарим йўқ. Билишимча у турк клубига ўтган ва шартнома тузган. Аниқ нарса айтиб мушкул,  лекин жамоамиздан кетганини биламан хoлос".

"Шўртан" га қарши ҳам фақат шу ўйинчилар билан ўйнашга мажбурмиз. Тиббий кўрикдан ўта олмаганлар эса иккинчи турдан сўнг қайтадан ўтиши мумкин."

"Ҳали жамоага келиб қўшилган янги ўйинчилар ҳақида бирон нарса дейиш қийин. Муҳитга ва жамоага мослашиши керак. Шунинг учун ўйинга таъсир ўтказди дея оламан. Ўйлайманки тезда улар ҳам киришиб кетишади".

"Ёзги трансферда вақт кам ва ҳужумчи олиш қийин. Яхши ҳужумчи бўлса уларнинг ўзига ҳам керак бўлади. Агар тасодифан номдор, яхши ҳужумчи чиқиб қолса жой деб оламиз".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика