Равшан Элибоев: “Металлург”га қарши қийин ўйин бўлди”

Aslanov Jasurbek
12 ноя 2021, 19:26
Футзал бўйича Олий лига баҳслариинг 2-тур учрашувлари якунланди. Мазкур турдан кейин “Локомотив” дарвозабони Равшан Элибоев билан суҳбатлашдик.

Ортда қолган 2-тур ҳақида

“Бу турда барча ўйинлар биз учун қийин кечди. Ҳар бир жамоа бизга қарши пухта тайёргарлик кўргани сезилиб турибди. Чунки қийин ўйинларни ўтказдик. 2-тур олдидан қўйилган вазифамизни бажардик ва ўзимиз учун кералик бўлган 9 очкони қўлга киритдик". 

Ўтказиб юборилган голлар борасида

“Бунга асосий сабаб сифатида иккинчи тўртлигимиз яхши шаклланмаганидан дейиш мумкин. Қолаверса, рақиб жамоа кучига тўғри баҳо бермаганимиз ҳам сабаб бўлди дейиш мумкин".

Энг қийин ўйин ҳақида

“Менимча, “Металлург”га қарши ўйини биз учун қийин кечди. Бу ўйин сўнгги сонияларгача ҳис-ҳаяжонга бой бўлди".

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia