Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"
31 июл 20:44
Янгиликлар
Расмус Хойлунд: "Юнайтед"да қолишни истайман"
Ҳужумчи Расмус Хойлунд "Манчестер Юнайтед"да асосий таркиб учун курашмоқчи.
Олдинроқ унинг хизматларига "Милан" ва "Ювентус" томонидан қизиқишлар бўлаётгани айтилганди.
"Менимча режаларим барчага аён - шу ерда қолишни ва асосий таркиб учун курашишни истайман. Рақобатга тайёрман. Бу мени илҳомлантиради. Кучимга ишонаман ва барча воқеликларни тўғри қабул қиламан.
Ҳали ёшман, одамлар буни эсидан чиқариб қўйишмоқда. Бу ёшгача ҳамма ҳам 100та гол ура олмайди. Кўп нарсаларни ўргандим ва энди буни ўйинларим орқали кўришингиз мумкин. Ривожланишда давом этяпман.
Ўтган мавсум барчамиз учун қийин ўтди. Барчанинг фикрича, мен яхшироқ ўйнашим керак эди. Бироқ бу жамоавий ўйин. Биз яхшироқ бўлишимиз керак. Биз тўғри йўлдамиз ва мавсумни сабрсизлик билан кутяпмиз", - деди Расмус.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар